АсосийJamiyat

Сўнгги 6 ойда 119 нафар қидирувдаги шахс ва 388 та қидирувдаги транспорт воситалари топилди - МИБ

'Сўнгги 6 ойда 119 нафар қидирувдаги шахс ва 388 та қидирувдаги транспорт воситалари топилди - МИБ'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижроси бюроси органлари томонидан ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келаётган қарздор жисмоний шахсларни топиш ва уларнинг мол-мулкларини аниқлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Ахборот хизмати.

Хусусан, жорий йилнинг 6 ойи давомида Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан ўтказилган қидирув тадбирлари натижасида қидирувдаги 396 нафар шахсларнинг 119 нафари ва қидирувдаги 589 та транспорт воситаларнинг 388 таси топилиб, қидирув ҳаракатлари тугатилган.

Мисол тариқасида, Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 16.03.2021 йилдаги ажримига асосан, қарздор корхонадан ундирувчи АТБ “Агробанк” Бухоро вилояти филиали фойдасига жами 431,9 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни корхонага тегишли “Malibu”, “Cobalt” ва “Lacetti” русумли автотранспорт воситаларига ҳамда “Krone SD” русумли тиркамага қаратишга доир ижро ҳужжати бўйича автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинган.  

Қидирув ишлари натижасида,  “Malibu”, “Cobalt” ва “Lacetti” русумли автотранспорт воситалари Бухоро вилоятида, “Krone SD” русумли тиркама эса Тошкент шаҳрида аниқланиб, автотранспорт воситалари тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар