1

Бугун ҳам иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради- "Ўзгидромет"

ЖАМИЯТ 19.07.2022, 08:07
Бугун ҳам иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради- "Ўзгидромет"

Бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳарорат 38-43° атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45° гача сақланиб туради.

Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Кунинг иккинчи ярмида шамол чанг-тўзонлар билан 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорати 39-41° га етади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 29-34° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1