Эрон полицияси биргаликда байрам нишонлаган 150 нафар йигит ва қизни қўлга олди

ДУНЁ 27.07.2016, 10:12
Эрон полицияси биргаликда байрам нишонлаган 150 нафар йигит ва қизни қўлга олди

Эроннинг Теҳрон шаҳар полицияси 150 яқин йигит ва қизнинг биргаликда байрам нишонлаганликлари учун қўлга олди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Эрон полицияси “босиж” номли кўнгиллилар қўшини билан ҳамкорликда турли жинс вакиллари — йигит ва қизларнинг бир жойга тўпланмаслигини назорат қилади. Мамлакатда 16 май куни Instagram саҳифаларига номақбул расм жойлаган 8 нафар блогер қамоққа олинган бўлса, ундан 4 кун илгари депутат аёл ҳижобсиз суратга тушгани учун амал курсисидан айрилган. 

“Исломшар яқинидаги боғлардан бирида йигит ва қизларнинг тўпланиб, байрам уюштираётганлиги ҳақидаги хабардан сўнг полиция ва яна бир ташкилот билан ҳамкорликда уларни қўлга олиш учун махсус операция ўтказилди. Байрам ўтказилаётган жой яқинида ноқонуний мусиқа ёзиш студияси жойлашган экан. Ёшлар эса туғилган кунни нишонлаётганликларини айтиб, ўзларини оқлашди. Ирон давлати ҳуқуқ-тартибот идоралари ахлоқий меъёр талабларига риоя қилмаган фуқароларни қаттиқ жазолайди”,– деб маълумот берди полковник Муҳсин Хончерли.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1