АсосийJamiyat

“Qanot Sharq” авиакомпанияси Самарқанд – Санкт-Петербург йўналиши бўйича парвозни йўлга қўйди

'“Qanot Sharq” авиакомпанияси Самарқанд – Санкт-Петербург йўналиши бўйича парвозни йўлга қўйди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг “Qanot Sharq” авиакомпанияси 21 июлдан Санкт-Петербург – Самарқанд йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам қатновни йўлга қўяди.

Бу ҳақда “Интерфакс” Шимолий пойтахтнинг  Пулково аэропорти матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, парвозлар ҳар ҳафта пайшанба кунлари 174 нафар йўловчини сиғдира оладиган А320 самолётларида амалга оширилади. Бундан ташқари, Пулководан Самарқанд ва Бухорога парвозлар ҳам “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан амалга оширилади.

“Qanot Sharq” Ўзбекистондаги биринчи хусусий авиакомпаниядир. Компания илгари юк ташиш билан шуғулланган бўлса, 2021 йилдан бошлаб йўловчи ташиш компанияси сифатида ишлай бошлади.

    Бошқа янгиликлар