АсосийJamiyat

Ягона мактаб формасида ўқувчи-қизларнинг юбкасини узунроқ фасонда тиктириш мумкинми?

'Ягона мактаб формасида ўқувчи-қизларнинг юбкасини узунроқ фасонда тиктириш мумкинми?'ning rasmi

Ушбу саволга Халқ таълими вазирлиги томонидан қуйидагича жавоб берилди: 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом”да ягона мактаб формасига қўйилган талаблар хусусида атрофлича маълумот бериб ўтилган.

Унга кўра, қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши, қишки ўқиш даврида ўқувчи-қизлар ягона мактаб формасига мос шим кийишлари мумкинлиги белгиланган.

Шунга кўра, ота-оналар ўқувчи-қизларнинг юбкасини 5-15 см.гача узунроқ фасонда тиктириши мумкинлиги маълум қилинди.

Аввалроқ, ягона формани нафақат бозордан сотиб олиш, балки ота-оналар ўзи хоҳлаган тикувчига белгиланган тартибдагидек тиктириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар