АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ичимлик суви қувурлари ва жўмраклар орқали вабо касаллиги тарқалмоқдами?

'Ўзбекистонда ичимлик суви қувурлари ва жўмраклар орқали вабо касаллиги тарқалмоқдами?'ning rasmi

Шу кунларда аҳоли орасида ичимлик суви қувурлари ва жўмраклар орқали вабо касаллиги тарқалиши мумкинлиги тўғрисида миш-мишлар тарқалмоқда. 

 “Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати раҳбари ушбу миш-мишларга ойдинлик киритди. 

Матбуот котиби фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини ва жўмраклардан сув ичмаслик тўғрисидаги чақириқларга қулоқ солмасликларини сўради.

Таъкидланишича, ичимлик суви сифати республикадаги 79 та лаборатория томонидан куну тун ҳар томонлама назорат қилиниб, сув тармоқлари ёки жўмраклар орқали бирон-бир касаллик тарқалишига йўл қўйилмайди.

Улар томонидан ҳар ойда турли таҳлиллар учун ўртача 17 200 та намуна олинади.

Ичимлик сувини аҳолига етказиб беришдан олдин сув суюқ хлор, натрий гипохлорит, калсий гипохлорит каби хлорли реагентлар билан зарарсизлантирилади.

 

    Бошқа янгиликлар