АсосийJamiyat

Андижонда икки киши 10 метрдан зиёд чуқурликдаги канализацияга тушиб кетди

'Андижонда икки киши 10 метрдан зиёд чуқурликдаги канализацияга тушиб кетди'ning rasmi

Қутқарувчилар воқеа жойида уларни ҳушини йўқотган ҳолларида топишган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабарида сўз боради.

Маълум қилинишича, Андижон вилоят Фавкулодда Вазиятлар Бошкармасининг навбатчилик кисмига бир гурух фукаролар томонидан ҳодиса билан боғлиқ чакирув келиб тушган ва шахарда жойлашган ерости кувури (канализацияга) 2 нафар фукаро тушиб кетганлиги айтилган. 

Ҳодиса юзасидан бошкарманинг тезкор куткарув отряди ходимлари вокеа жойига бориб, махсус куткарув воситалари ёрдамида хар икки жабрланувчиларни соат 14:00 да чукурликдан олиб чикишга муваффак булишган.

Ушбу холат сабаби урганилганда, улар узбошимчалик билан белгиланмаган тартибда махсус кийимбошсиз, ер ости сув кувурини таъмирлаш максадида тушганлиги аникланган.

"Табийки чукурлик масофаси 10 метрдан зиёд булганлиги учун ҳаво етишмаслиги окибатида хушсиз холатга келиб колишган",-дейилади хабарда.

Ҳозирда фукароларга, биринчи ёрдам курсатиш максадида, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг Андижон минтакавий филиалига юборилгани айтилади.

    Бошқа янгиликлар