Ижтимоий тармоқларда ҳодиса акс этган видеолавҳалар тарқалганди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан ФФВ ҳодиса юзасидан изоҳ бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун Чилонзор тумани “Яккатут” МФЙ Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган, қурилиши якунланмаган ошхонада ёнғин юзага келганлиги бўйича Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳолатни бартараф этиш учун етиб борган.
Воқеа оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.
Ёнғин натижасида бинонинг 200 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарлангани айтилмоқда.
"Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 600 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда",-дейилмоқда хабарда.






