АсосийJamiyat

Блогерлар Олимжон Хайдаров ва Комил Ахмедовлар 15 суткага қамалди

'Блогерлар Олимжон Хайдаров ва Комил Ахмедовлар 15 суткага қамалди'ning rasmi

ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 28 июнь куни телеграм ижтимоий тармоғидаги “Олимжон Хайдаров” ҳамда  “QO’QONJONIM” каналларида қолдирилган  “Қўқон шаҳрида ноқонуний Черков фаолият олиб бормоқда” сарлавҳали хабар қолдирилган.  

Бироқ черкови пастори А.Айрапетовнинг аризасига асосан Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганда Чуст кўчаси 51-уйда жойлашаган “Возрождение” номли “Евангел” христианлари черкови 2019 йилдан бошлаб расмий фаолият юритиб келаётганлиги, Адлия вазирлигининг гувоҳномасига эга эканлиги, Евангел-христиан динига эътиқод қилувчи фуқароларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган. 

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар 2022 йил 22 июл куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган. 

Ҳозирда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184 прим 3-моддаси яъни (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) билан суд томонидан блогерлар Олимжон Хайдаров ва Комил Ахмедовларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганини билдирилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар