АсосийJamiyat

Россияда баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик йигит Ватанга қайтарилди

'Россияда баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик йигит Ватанга қайтарилди'ning rasmi

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, асли Фарғона вилоятидан бўлган М.О. 2021 йилнинг июль ойидан буён Калининград вилоятида ишлайди. Юртдошимиз эҳтиётсизлик оқибатида  меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолди.

Қийин аҳволга тушиб қолгани фуқаро Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилди.

Мурожаат ўрганилганида, М.О. қурилиш объектида ишлаётганда баландликдан йиқилиб тушиш оқибатида умуртқа суяги ва оёғи сингани, узоқ муддатга меҳнат қилолмаслиги маълум бўлди.

Мусофирчиликда қийин аҳволда қолган юртдошимизга ёрдам кўрсатилиб, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилди ва Калининград – Санкт-Петербург – Фарғона йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.


 

    Бошқа янгиликлар