АсосийJamiyat

Тошкентга Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси келди

'Тошкентга Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси келди'ning rasmi

Бугун мамлакатимизга ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттакий бошчилигидаги Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Делегация 2022 йил 25-26 июль кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган "Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт" халқаро конференсияда иштирок этади.

Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев кутиб олди.

    Бошқа янгиликлар