АсосийJamiyat

Жиззахда лифтга она ва чақалоқ қамалиб қолди

'Жиззахда лифтга  она ва чақалоқ қамалиб қолди'ning rasmi

Шу йилнинг 23 июль куни Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Жиззах шаҳри Улуғбек маҳалласида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушган

Унга кўра шу манзилдаги кўп қаватли 16 уйнинг лифти ишламай қолган. Натижада, лифт ичида 1988 йилда туғилган аёл тўққиз ойлик чақалоғи билан қолиб кетган.

Кўп қаватли уйда яшовчилар лифт эшикларини ўзлари очишга уринишган. Ҳаракатлари самара бермагандан сўнг қўшинилар қутқарувчиларга мурожаат қилишган.

Мурожаат бўйича Жиззах вилояти ФВБ ёнғин-қутқарув отряди зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, лифтда қолиб кетган она ва чақалоқни қутқариб олишган.

    Бошқа янгиликлар