АсосийDunyo

Буюк Британиядаги оилалардан бирида 19-фарзанд дунёга келди

Буюк Британиянинг Морком шаҳридаги оилалардан бирида 19-фарзанд дунёга келди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Бу оила мамлакатдаги энг серфарзанд оила ҳисобланиб, 41 ёшли Сью ва 46 ёшли Ноэль Рэдфордларнинг тўнғич фарзандлари 27 ёшга кирган. Янги туғилган чақалоқ қиз бола бўлиб, Сьюнинг айтишича, у кенжа фарзанд бўлиб қолмайди, “Ҳеч қачон, ҳеч қачон, дема” дейди бахтли она. Аёл 2014 йилда 19-фарзандидан ҳомиладорликнинг 23-ҳафтасида айрилган эди. 

Сью илк маротаба 14 ёшида ҳомиладор бўлган. Ўшанда ёшлар болани топширишга мажбур бўлишган, чунки уларнинг ўзи фарзандликка олинган эдилар.  Оила Ноэль Рэдфорд бошқарадиган новвойхона ҳисобидан кун кечиради. Улар ҳафтасига боққоллик маҳсулотлари учун 300 фунт стерлинг (400 долларга яқин) харажат қилади.

Серфарзанд ота-она йилига фарзандлари учун 43 минг доллар пул сарфлайди.

Бошқа янгиликлар