АсосийJamiyat

Бухорода суғурта компаниясининг раҳбари 23 нафар мижознинг маблағларини ўзлаштириб юборди

'Бухорода суғурта компаниясининг раҳбари  23 нафар мижознинг маблағларини ўзлаштириб юборди'ning rasmi

Бухоро шаҳрида суғурта маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда Бухоро шаҳрида суғурта маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди, “I.S.” АЖ Бухоро филиали собиқ раҳбари Э.А. ва бошқалар 23 нафар мижоз билан тузилган суғурта полислари учун ундирилган 55,1 млн сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар