АсосийJamiyat

Сурхондарёда директор бошчилигида 14 млрд сўмлик бинолар талон-торож қилинганлиги аниқланди

'Сурхондарёда директор бошчилигида 14 млрд сўмлик бинолар талон-торож қилинганлиги аниқланди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги балансига ўтиши лозим бўлган “Ўзагрокимёҳимоя“ АЖ муассислигида таъсис этилган “A.S.S.F” МЧЖ балансидаги қиймати 14 млрд. сўмдан ортиқ бўлган маъмурий ва хўжалик бинолари филиал собиқ директори Т.А. ва бошқалар томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш ва мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш орқали талон-торож қилинганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишининг тергови давомида 1 нафар шахсга нисбатан  айблов эълон қилиниб, маъмурий ва хўжалик бинолари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги балансига ўтказилиши ҳамда айбдор шахслар томонидан етказилган жами 4 млрд. 200 млн. сўмлик зарар ундирилиши таъминланган.

Тергов натижасига кўра, жиноят иши тасдиқланган айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилди.

 

    Бошқа янгиликлар