АсосийJamiyat

Ижтимоий тармоқларда “UzAuto Motors” номидан автомобиль ваъда қилаётган интернет-акцияси пайдо бўлди

'Ижтимоий тармоқларда “UzAuto Motors” номидан автомобиль ваъда қилаётган интернет-акцияси пайдо бўлди'ning rasmi

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда фуқаролар учун “UzAuto Motors” компаниясининг дилерлик акцияси номи остида ўтказилган социологик сўровларда иштирок этиш бўйича таклифлар пайдо бўлди. 

“UzAuto Motors” АЖ ушбу жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровларга алоқаси йўқлигини расман маълум қилди ва фуқароларни огоҳликка чақирмоқда.

"Бундан ташқари, ушбу Интернет-акцияси фирибгарликнинг барча белгиларини ўзида намоён этади. Эҳтимол, компания ва харидорларга қарши провокация сифатида яратилган бўлиши ҳам мумкин.

Компания фуқароларни сўровда иштирок этишда автомобиль ваъда қилаётган интернет-фирибгарларининг ҳийлаларига тушиб қолмасликка чақиради.

Бундай фирибгарлик ҳолатлари бўйича бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришингизни сўраймиз: +99878-141-77-77", - дейилади компания хабарида.

 

    Бошқа янгиликлар