АсосийJamiyat

Нега Тошкентдаги айрим автобусларда аномал иссиқда кондиционерлар ёқилмайди?

'Нега Тошкентдаги айрим автобусларда аномал иссиқда кондиционерлар ёқилмайди?'ning rasmi

Блогер пойтахт кўчаларида ҳаракатланаётган айрим автобусларга ўрнатилган кондиционерлар ишламай турганини танқид остига олди. Ҳозирги аномал ҳароратда бундай ёндашув мутлақо нотўғри эканлигини,  "Тошшаҳартрансхизмат" йўловчиларга максимал қулайлик яратиш, ҳарорат одатий меъёрга қайтгунига қадар кондиционерлардан фойдаланиш бўйича автобус саройларини назоратга олиши зарурлигини таъкидлади. 

Мазкур мурожаат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ эса бошқа фикрда.

Таъкидланишича, автобус ва электробуслардан 271 таси салонни совутиш тизими билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг иқлим назорати тизимлари ва ҳавони тозалаб берувчи филтрлари талаб даражасида ишлаши доимий назоратдан ўтказилмоқда. Аномал иссиқ об-ҳавода салонига кондиционерлар ўрнатилмаган автобуслардаги йўловчиларга бепул минерал сувлар тарқатилмоқда.  

" – Шунингдек, барча автобус саройлари раҳбарларига йўналиш вақтида ҳайдовчилар автобус ва электробусларда мавжуд салонни совутиш тизими (кондиционер) ни ёқган ҳолда ҳаракатланишларини ҳамда салонни совутиш тизимида техник носозликлар учраган вақтда дарҳол уни бартараф этиш чораларини кўришлари юзасидан махсус кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-февралдаги "Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-111-сон қарорига асосан харид қилинаётган ҳаракат таркиби (автобус ва электробуслар) салонни совутиш тизими билан тўлиқ жиҳозланган.

Азиз йўловчилар! Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилган тақдирда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ нинг қисқа рақамли 1062 ишонч телефони орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз", – дейилади муносабатда.

  

    Бошқа янгиликлар