16 июль куни бахтсиз ҳодиса туфайли баландликдан йиқилган А.А. оғир тан жароҳати боис жарроҳлик амалиётини бошидан кечиради. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, у бир муддат ўтиб меҳнат қилиш лаёқатини йўқотганлигини айтган қилган ҳолда агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилиб, Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраган.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилган.
"Ана шу жамғарма ҳисобидан А.А.га авиачипта олиб берилиб, ватанига қайтарилди",-дейилади агентлик хабарида .






