Куни кеча телеграм каналлари орқали Янгиҳаёт тумани "Хушнуд" маҳалласидаги ариққа мушук ўликлари ташланганлиги бўйича материал эълон қилинган. Айни пайтда ҳокимлик ҳодиса юзасидан муносабат билдирмоқда.
Маълумотга кўра, аслида у қолдиқлар қўйларники бўлиб, маҳалла фуқаролари томонидан сўйилиб, ариққа оқизиб юборилган.
Мазкур ҳолатдан хабар топилгач туман ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан ариқ тозаланиб, фуқароларга бундай ҳолатни такрорламаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.
"Бундай ҳолатларнинг келиб чиқиши экология ва инсон саломатлигига зарар эканлигини инобатга олиб, фуқароларимиздан атроф-муҳит тозалигига беэътибор бўлмасликларини сўраб қоламиз",-дейилади хабарда.






