Бир неча дақиқалардан сўнг, аниқроғи 23:59да Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни якунланади. Шу вақтдан бошлаб, йўналиш танлаш, танланган йўналишларни бошқасига ўзгартириш имкони бўлмайди.
ДТМ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, бугун соат 18:00 ҳолатига рўйхатдан ўтган ва йўналиш танлаган абитуриентлар сони 1 186 343 нафарни ташкил этмоқда. Бу қийматдан кўриш мумкинки, мазкур ўқув йилида ўтган йилгига нисбатан 200 минг нафардан кўпроқ абитуриент ҳужжат топширган.
Шундан:
- 392 789 нафари — жорий йил битирувчилари;
- 793 554 нафари — аввалги йиллар битирувчилари ҳисобланади.






