АсосийJamiyat

Тошкентда "Food fest-2022" ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

'Тошкентда "Food fest-2022" ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг бир қатор ҳудудларида 29 июлдан 7 августга қадар ҳаракат чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, шу кунлари шаҳарда "Food fest-2022" гастрономик фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль кунлари доирасида қатор йўллар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади. Хусусан:

Истиқлол кўчаси — Буюк Турон кўчасидан Ҳятт Регенcй меҳмонхонасигача бўлган қисмида;

Зарафшон кўчаси — Истиқлол кўчасидан ва Мустақиллик шоҳкўчасигача бўлган қисмида;

Ж.Неру кўчаси — Мустақиллик шоҳкўчасидан Зарафшон кўчасигача бўлган қисмида.

“Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни илтимос қиламиз”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар