Россиянинг Владивосток шаҳрида қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятидан бўлган фуқаро М.М. 2021 йилнинг июль ойида Владивосток шаҳрига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борган. Орадан бир йил ўтиб, иш вақтида йиқилган ва саломатлигини йўқотган.
54 ёшли аёл Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиб, соғлиғи ёмонлашгани ва молиявий қийин аҳволга тушиб қолгани сабабли ватанга қайтишда ёрдам сўраган.
"Юртдошимизга ёрдам кўрсатилиб, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари эвазига Ўзбекистонга қайтарилди", — дейилади хабарда.






