Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг инсон ресурслари бўйича йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда иштирокчи давлатларнинг давлат хизматида инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш тажрибасига оид тақдимотлари ўтказилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистонда давлат хизмати трансформацияси, Агентлик фаолияти, давлат хизматига кадрларни очиқ танлов асосида қабул қилиш тизими, кадрлар фаолияти самарадорлигини KPI асосида баҳолаш тартиби, шунингдек, давлат хизматчиларининг малакасини тизимли ошириб бориш механизми ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистон тажрибаси иштирокчилар томонидан ижобий қабул қилинди.






