АсосийJamiyat

Соҳага сўнгги беш йилда 2 миллиард доллар, шундан 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди — Президент

'Соҳага сўнгги беш йилда 2 миллиард доллар, шундан 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди — Президент'ning rasmi

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Юқоричирчиқ туманидаги "Astrum" IT академиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, ёш дастурчилар, IT ва коммуникация компанияларининг раҳбарлари ва ходимлари билан учрашди. Учрашувда мамлакатимиз IT секторидаги ишларнинг бугунги аҳволи ва уни янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан фикр алмашмоқда.

Айни вақтда Президент  “Astrum” академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бугун янги IT академиясига биз учун аҳамияти ниҳоятда юқори бўлган IT соҳасидаги етук мутахассислар ва ёшларимиз билан учрашув ўтказиш учун келдим.

Биз бугун биргаликда ечимларини топадиган масалалар бутун Ўзбекистон ёшларининг IT  соҳасидаги интилишларига катта туртки ва мотивация беришига ишонаман”, деди давлатимиз раҳбари.

Дунёда IT хизматлари шиддат билан ривожланмоқда. Жаҳонда бу соҳанинг ўсиш суръатлари йилига 10 фоизни ташкил этиб, жорий йилда 4,3 триллион долларга етади.

“Биз ушбу бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш борасида катта ислоҳотларни бошладик. Соҳага сўнгги беш йилда 2 миллиард доллар, шундан 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди.

Бундан уч йил олдин IT парклар ташкил қилиб, уларга алоҳида солиқ режимини жорий этдик", деди Президент.

    Бошқа янгиликлар