Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан Исломбек Рустамович Хўжамурадов Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга асосан, Исломбек Хўжамурадов 1984 йилнинг 8 июнида Қумқўрғон туманида туғилган. 2006 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос. У фаолияти давомида Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи, Жарқўрғон тумани прокурори, Сурхондарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси, лавозимларида ишлаган.
Музработ туманининг аввалги прокурори Хуршиджон Эркинович эса Навоий вилояти Кармана тумани прокурори этиб тайинланди.






