АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги боғчада 8 яшар қизча бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди

'Қашқадарёдаги боғчада 8 яшар қизча бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди'ning rasmi

Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, кеча, 28 июль санасида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 1-Давлат мактабгача таълим ташкилотига қатнамайдиган 2014 йилда туғилган С.Х. синглиси А.Х. билан биргаликда боғчага келган. Тайёрлов гуруҳ тарбиячиси С.Ж. С.Х. ҳамда А.Х.нинг онасининг илтимосига кўра, қонунга зид равишда С.Х.ни ҳам олиб қолган.

Тушлик пайтида опа-сингил С.Х. ва А.Х. ташкилот ҳожатхонасига чиқишган. Опаси ҳожатхона ичкарисига кирган пайтда, синглиси ташқаридан ҳожатхона эшигини очиб-ёпиб ўйнаган. Натижада эшик ойнаси синиб, шиша бўлаклари С.Х.ни жиддий жароҳатлаган. Воқеадан хабар топган ташкилот ҳамшираси тезда биринчи ёрдам кўрсатган. Бироқ, С.Х. жароҳати чуқурлиги сабаб, кўп қон йўқотиш натижасида вафот этган.

"Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб бормоқда",-дейилади марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб.

    Бошқа янгиликлар