2022 йил 1 августдан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати буни маълум қилди.
Таъкидланишича, мазкур йўналишда “Yulduz-SX” хусусий корхонаси ўзининг “Yutong” русумли автобусларида қатновларни амалга оширади.
Маълумот учун Тошкент – Новосибирск йўналишида қатновлар ҳафтанинг ҳар душанба куни бажарилади. Ушбу йўналишда автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 14:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Мазкур йўналишда чипта нархи 803 000 сўм этиб белгиланган.
Новосибирск – Тошкент йўналишида қатновлар эса ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилади. Автобуслар маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Тошкент томон йўлга чиқиши айтилади.






