1

Йигитали Мамажонов: “Райҳон оиламиз тикланишини хоҳлаётгандир, аммо мен...”

ШОУ-БИЗНЕС 01.08.2016, 11:29
Теглар: Шоу-бизнес, Актёр
Йигитали Мамажонов: “Райҳон оиламиз тикланишини хоҳлаётгандир, аммо мен...”

Актёр Йигитали Мамажонов ва хонанда Райҳон Ғаниеваларнинг оиласи атрофидаги миш-мишлар ҳалигача тингани йўқ. Мухлислар актёр ва хонанда ўртасидаги муносабатларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилмоқда. 

“Дарё” нашри Йигитали Мамажонов билан интервью уюштирди ва актёрнинг шахсий ҳаёти борасидаги айрим саволларга жавоб олди

“Санъатга қандай қилиб кириб келгансиз, деган қолип савол бор. Сўнгги вақтларда энг жонга теккан савол: ‘Нимага ажрашиб кетдингиз?’. Биринчидан, бу шахсий ҳаёт. Баъзилар: ‘Биз мухлисмиз, машҳурларнинг шахсий ҳаётини билишга ҳаққимиз бор’, дейишади. Йўқ, ҳақингиз йўқ — бу шахсий ҳаёт. Сиз санъатга қандай кириб келганимизни, ижодимизни билишингиз, буни танқид қилишингиз мумкин. Мухлисларнинг ҳаётимизга аралашишларининг иложи ҳам, ҳақ-ҳуқуқлари ҳам йўқ, шундай экан, шахсий ҳаётимиз ҳақида ҳам билишларига ҳақлари йўқ”,— дейди актёр журналистлар томонидан бериладиган, унга ёқмайдиган савол ҳақида гапирар экан.

Актёр Райҳон билан муносабатлари ҳақидаги саволга эса қуйидагича жавоб берди: 

“Биласизми, мен бирор инсонга нисбатан гина сақлаб юрмайман, яхши муомала қиламан, ёмон муомалада бўла олмайман. Балки, Райҳон оиламиз сақланиб қолишини, тикланишини жуда хоҳлаётгандир, аммо мен хоҳламаяпман. Чунки бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Мисол учун, Сиз дарахт экиб келаяпсиз-да, кимдир бошқа томондан келиб, уни юлиб кетаверса, қандай қилиб боғ барпо бўлиши мумкин? Ёки Сиз дарахт экаяпсиз, кимдир унга сув қуйиб турмаса, ҳатто ҳаракат ҳам қилмаса, у боғ кўкармайди, яшнамайди. Бундай боғ яратгандан, яратмаган яхшироқ, деб ўйлаб қолдим”

Шарҳлар

Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

14.08.2017, 12:34

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...
​БОРИС ҒОФУРОВ ОТАСИ БИЛАН АЛОҚАСИ УЗИЛГАНИ ВА 40 ЁШДА ОИЛА ҚУРГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)

26.07.2017, 15:43

Шундай актёрлар борки, уларни экранда кўп кўрмасак-да, ижро этган роллари билан ёдимизда сақланиб қолишади. Бахтиёр Ғафуров. Ўзбек томошабинлари уни кўпроқ Борис Ғафуров сифатида танишади. Спектакль,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1