1

Муқимий ва Руставели кўчаларидаги йўл ўтказгич қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди

ЖАМИЯТ 01.08.2016, 13:02
Теглар: Тошкент
Муқимий ва Руставели кўчаларидаги йўл ўтказгич қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди

Қурилиш ишлари май ойида бошлаган Тошкентнинг Муқимий ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидаги автомобиль йўл ўтказгичи шу каби сунъий иншоотлар ичида биринчиси бўлади

150 даража радиусли ёйсимон шаклга эга ноёб объект ҳар бир кўча марказидаги таянч конструкциялар бўйлаб жойлашган, деб хабар беради “Газета.uz” “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизмати маълумотларига асосланиб. 

Муқимий ва Бобур кўчаларини боғловчи йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 1 километрга яқинроқни ташкил этади.

Бу ерда пиёдалар учун ўтган йили Ҳадра майдонида қурилгани каби ер усти ўтиш йўли барпо этилиб, лифт ва эскалаторлар билан таъминланади.

Темирйўлчилар иштирокида яна бир объект — Оқтепа майдонида транспорт боғламаси бунёд этилмоқда.

Бу ерда Бўржар анҳори орқали сув ўтказувчи қувур қурилиб, мазкур бетон конструкция бўйлаб автомобиль йўли ўтади. Анҳордан ўтувчи кўприк ҳам кенгайтирилмоқда.

Қурилаётган иккита ер усти пиёдалар йўлаги лойиҳасида лифт ва эскалаторларнинг бўлиши кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида ўтказиш қисмларини кенгайтириш билан боғлиқ таъмир ишлари Нурафшон кўчасида ҳам олиб борилмоқда. Бунёдкорлик ишлари муқаддам трамвай йўли ётқизилган кўчалар — Оқтепа майдонидан Муқимий кўчаси бўйлаб, сўнгра Шота Руставели ва Қушбеги кўчасидан Кичик ҳалқа йўли билан Шимолий вокзал орқали Тараққиёт кўчасига қадар олиб борилмоқда.

Барча объектлардаги қурилиш ва реконструкция ишлари сентябрь ойига қадар якунланади.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1