АсосийJamiyat

​ССВ: 2022/2023 ўқув йили учун клиник ординатурага қабул 22 августгача давом этади

'​ССВ: 2022/2023 ўқув йили учун клиник ординатурага қабул 22 августгача давом этади'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура) бўйича мутахассисликлар ва уларга мувофиқ келувчи бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати, уларда ўқиш муддати, умумий ва мақсадли қабул режаси ҳамда тест синовларини ташкил этиш жадвали тасдиқланди.

Клиник ординатура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш икки босқичда амалга оширилади.

Бунда, тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтлари томонидан танланган мутахассисликка мос равишда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари фанлари негизида кириш синов имтиҳонлари амалга оширилади.  

Фанлар бўйича кириш имтиҳонлари оғзаки ва тест синовлари шаклларида ўтказилади.

Клиник ординатура мутахассислигига мос равишда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари бўйича имтиҳонлар натижалари синовлар ўтказилганидан кейин уч кун муддатда таълим муассасаси томонидан идоралараро электрон ахборот алмашинув тизими орқали Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилади ҳамда мазкур муассасанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

2022/2023 ўқув йили қабулида ҳужжат топширувчиларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтиш жараёни бевосита ва онлайн тарзда – ташкилотларнинг расмий веб-сайтлари орқали амалга оширилади.

Клиник ординатура (резидентура)га ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 22 августигача (шу куни ҳам) давом этади.

    Бошқа янгиликлар