АсосийJamiyat

Волгоградда 11 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти заҳарланди

'Волгоградда 11 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти заҳарланди'ning rasmi

Россия Федерациясининг Волгоград вилоятида ўзбекистонлик 11 нафар меҳнат мигрантининг заҳарлангани ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Дастлабки ўрганишлардан маълум бўлишича, жорий йил 28 июль куни Волгоград вилояти Быковский туманидаги "Победа" фермер хўжалигида қонуний ишлаб келаётган фуқароларнинг соғлиғи ёмонлашгач, тез ёдам чақирилиб, шифохонага олиб борилган.

Овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, улар шифохонага ётқизилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Волгоград вилоятидаги вакилига шифокорларнинг маълум қилишича, ҳозирги вақтда фуқаролар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда ва соғлиғи тиклангач, шифохонадан жавоб берилади.  

 

    Бошқа янгиликлар