АсосийJamiyat

Икки йилда 1082 гектар майдонда янгидан “яшил жамоат парклари” барпо этилади

'Икки йилда 1082 гектар майдонда янгидан “яшил жамоат парклари” барпо этилади'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Отабек Ашуров маълум қилди:

Ўтган 2021 йил куз мавсумида “яшил макон” умуммиллий тадбири доирасида республикамиз бўйлаб жами 85 миллион дона дарахт ва бута кўчатлари экилиб, режа 114 фоизга бажарилди.  

Шунингдек, жорий йилнинг баҳор мавсумида ҳам ишлар давом эттирилиб, 127 миллиондан зиёд мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди ҳамда белгиланган топшириқ 101,6 фоизга бажарилишига эришилди.  

Бугунги кунга қадар “яшил боғлар” ҳамда “яшил жамоат парклари” ташкил этиш бўйича туман ва шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари қабул қилиниб, жорий йилнинг баҳор мавсумида республикамиз бўйича 480 гектар майдонда “яшил боғлар” ҳамда 407 гектар майдонда “яшил жамоат парклари” барпо этиш ишлари амалга оширилди.

    Бошқа янгиликлар