АсосийJamiyat

Бугун ҳам баъзи вилоятларда ёмғир ёғиши прогноз қилинди

'Бугун ҳам баъзи вилоятларда ёмғир ёғиши прогноз қилинди'ning rasmi

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.

Пойтахтимизда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-36° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.

    Бошқа янгиликлар