1

Райҳон: “Қизимга аталган исмни жиянимга қўйдим”

ШОУ-БИЗНЕС 02.08.2016, 11:21
Теглар: Райҳон Ғаниева
Райҳон: “Қизимга аталган исмни жиянимга қўйдим”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева “Даракчи” газетасининг “Қисқа ва лўнда” лойиҳасида иштирок этди. 

Хабарингиз бор, Райҳон яқинда хола бўлди. Хонанданинг синглиси Насиба қиз фарзандни дунёга келтирди. Райҳон хола бўлишнинг гашти ҳақида шундай дейди:  

“Хола бўлишнинг ўзига яраша завқи ва қувончи бўлар экан. Хола бўлган кунимни эсласам, ҳали-ҳамон ҳаяжонга тўламан. Жиянимга исм танлашда қийналмадик. Чунки, мен ҳомиладор пайтимда “УТТ” текшируви эгизакларимнинг бири ўғил, бири қиз бўлишини кўрсатганди. Ўшанда фарзандларимга Ислом ва Латифа дея исм бераман дея ният қилгандим. Аммо кейинги текширувларда эгизакларим ўғил бўлишини билгач, режаларимиз ўзгариб кетди. Қарангки, барибир ниятимиз холис экан, синглимнинг қизига Латифа дея исм бердик”.

Лойиҳанинг тўлиқ талқини билан “Даракчи” газетасининг 4 август куни сотувга чиқадиган янги сонида танишишингиз мумкин.

Шарҳлар

Райҳон Ғаниеванинг янги оилавий суратларини кўрдингизми?

26.06.2018, 10:51

Райҳон Ғаниева ўзининг инстаграмдаги саҳифасида янги оилавий суратларини тақдим этди... Ўғиллари — Ислом ва Имрон, синглиси — Насиба ва жияни — Латифанинг расмлари хонанданинг мухлислари...
Райҳон ва Фарҳод энди Туркия саёҳатида (фото)

01.06.2018, 14:17

Сал аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг турмуш ўртоғи билан Москва сафаридан кадрлар тақдим этган эдик... Айни кунларда санъаткорлар оиласи, хонанданинг эгзаклари билан биргаликда...
​Райҳон нима учун унга Америкага чиқишга рухсат берилмаганини изоҳлади

10.05.2018, 12:08

Хабарингиз бор 12 май, Американинг Нью-Йорк штатида ўзбек эстрадасининг бир неча машҳур хонандалари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтиши керак эди...Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Зиёда...
Райҳон Буюк Британиялик журналист билан нималар ҳақида гаплашди?

03.05.2018, 15:18

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева сўнгги пайтлар жуда қизғин ижодий жараённи бошдан ўтказмоқда... Хонанда кечагина хорижий телеканалларнинг бирида фаолият юритадиган журналист билан суҳбатлашди. Ватанимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1