АсосийJamiyat

Самарқандда ЙПХ инспектори тўхтатган "Damas" ичидан 18 нафар йўловчи тушиб келди

'Самарқандда ЙПХ инспектори тўхтатган "Damas" ичидан 18 нафар йўловчи тушиб келди'ning rasmi

Самарқандда "Damas" ҳайдовчиси 18 нафар йўловчи билан ҳаракатланди.

М-37 автомобиль йўлининг 11-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими автомашинани тўхтатганда транспорт воситаси ичидан ичидан жами шунча йўловчи тушиб келган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг хабарига кўра, ҳайдовчига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 159-банди талабини бузганлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

"Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, йўловчилардан эса ўз саломатликларига эътиборсиз бўлмасликларини сўраймиз",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар