Тошкентда инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 04 август куни соат тахминан 00:30 ларда Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида, ҳайдовчи 1997 йилда туғилган О.М. “Lacetti” русумли, давлат рақам белгиси 01 Y 777 RA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада пиёда - 1992 йилда туғилган Д.Ф. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






