“Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, Навоий вилоятида юридик шахс мақомига эга бўлган мактабдан ташқари давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланган Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинди.
Ҳар йили ўтказиб келинаётган Президент соврини учун халқаро шахмат турнирининг финал босқичи 2023 йилдан бошлаб Халқаро шахмат мактабида ўтказилади.
Қарорга кўра, 2023 йилдан ҳар йили тизимли равишда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:
2022/2023 ўқув йилидан умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, профессионал ва ОТМ ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида шахмат тўгараклари фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, ҳар йили Халқаро шахмат мактабида жаҳоннинг машҳур халқаро гроссмейстерлари иштирокида ёш шахматчилар учун тренинг ва маҳорат дарсларини ўз ичига олган мавсумий оромгоҳлар ташкил этилади.