1

Ўзбекистонлик ёшлар кимё бўйича халқаро олимпиадада уч медални қўлга киритди

ЖАМИЯТ 03.08.2016, 11:39
Теглар: Ёшлар
Ўзбекистонлик ёшлар кимё бўйича халқаро олимпиадада уч медални қўлга киритди

Кимё бўйича Халқаро олимпиаданинг учта медали Ўзбекистон вакилларига насиб этди. 48- бор ташкил этилган танлов 23 июлдан 1 августга қадар Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи ўқувчиси Сарвар Шоюнусов олимпиаданинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 1-академик лицей ўқувчиси Жаҳонгир Фахриев ва Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей ўқувчиси Чарос Омонова эса бронза медалларини қўлга киритди. Улар жорий йилнинг май ойида Россияда ўтказилган кимё фани бўйича 50-халқаро Менделеев олимпиадасида ҳам совриндорлар сафидан жой олган эди.

Мазкур интеллектуал беллашувда 75 давлатдан 300 дан ортиқ ўқувчи қатнашди.

Шарҳлар

Ўзбекистон “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” глобал ташаббусига қўшилди

30.06.2021, 19:15

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” глобал ташаббусини амалга оширади. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати...
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитойдаги турнирда иккинчи ўринни эгаллади

14.11.2016, 11:50

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилган турнирда иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди.  Турнирнинг дастлабки ўйинида...
Ёшларни энди онлайн муҳитдан ҳимоялаш мумкин бўлади

21.04.2016, 09:44

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази томонидан ўзбек ва рус тилларида “Онлайн муҳитда ёшларни ҳимоя қилиш бўйича қўлланма”...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1