1

Ортиқхўжаев зарар етказилган дарахтлар учун пойтахт аҳолисидан узр сўради

ЖАМИЯТ 07.08.2022, 15:49
Ортиқхўжаев зарар етказилган дарахтлар учун пойтахт аҳолисидан узр сўради

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида 99 туп дарахтнинг илдизи шикастлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди

Қайд этилишича, ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев воқеа жойига ташриф буюрди

Ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда айтилганидек 100 та дарахтга эмас балки 7 та дарахт илдиз тизимининг уст қисмига қисман зарар етказилгани маълум бўлган.

"Зудлик билан уларни қутқариш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Хусусан, Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент ботаника боғи бўлим бошлиғи Атиргул Холмирзаеванинг кўрсатмаларига биноан, уч қисмдан иборат бўлган ер таркибининг икки қисмини биогомус, қолган бир қисмини қум билан аралаштирган ҳолда тўлдириш кераклиги таъкидланди. Илдизлари очилиб қолган қисмларга фитоспарин, майда илдизларнинг ўсиб кетиши учун корневин препаратлари тавсия этилди. Дарахтларнинг илдизларини озиқлантириш учун микроэлементли гуматни сув билан тўйинтириб, суғориш кераклиги айтиб ўтилди",-дейилади ҳокимлик хабарида.

 Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан масъулларга лойиҳадаги олти чизиқли автомобиль йўли ўрнига тўрт чизиқли автомобиль йўлини қолдириш, ортиб қолган жойни эса яшил ҳудудга айлантириш топшириғи берилгани айтилади. Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар прокурорига ушбу лойиҳада қўйилган хатоликлар учун лойиҳа институтити, қурувчилар, экология бўлими ва умуман ушбу лойиҳада қатнашган барча мутасаддиларга чора кўрилиши зарурлигини таъкидлаган.

Ортиқхўжаев, шу жумладан, ушбу жараёнга бефарқ бўлмаган фуқароларга миннатдорчилик билдирган. 

"Шу ерда иш олиб бораётган мутасаддиларнинг эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги туфайли юзага келган мазкур ҳолат  ҳамда пойтахт аҳолиси қалбида вужудга келган хавотир учун узр сўрайди",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1