Чилонзорда илдизи шикастланган 99 туп дарахтга ободонлаштириш ишлари сабаб қилиб кўрсатилди Ушбу ҳолатга прокуратура муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 06.08.2022, 20:01
Чилонзорда илдизи шикастланган 99 туп дарахтга ободонлаштириш ишлари сабаб қилиб кўрсатилди Ушбу ҳолатга прокуратура муносабат билдирди

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида 99 туп дарахтнинг илдизи шикастлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Туман ҳокимлиги бунга қурилиш ишларини сабаб қилиб кўрсатди.

Ҳокимлик масъулларининг маълумотларига кўра, бугунги кунда туман ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли ҳордиқ чиқарадиган жойлар, сайилгоҳлар қурилиши ишлари давом этмоқда.

"Шу ўринда, қурилиш ишлари кетаётган айрим ҳудудларда қурилиш ташкилоти томонидан дарахтларга эътиборсизлик қилинган ҳолатлар ҳам бўлган.

Ҳозирда туманда қурилиш кетаётган ҳудудлардаги дарахтларнинг ҳолати ўрганилиб, туман экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўлими масъуллари томонидан назоратга олинган.

Бу борада аҳолининг жамоатчилик назоратига ҳам эътибор қаратилиб, келиб тушган мурожаатлар тезда ўрганилмоқда ва зарурий чоралар кўрилмоқда", дейилади ҳокимлик хабарида.

"Нова24" хабарига кўра, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев воқеа жойига бориб, аҳоли ва мутасаддилар билан учрашган. Шундан сўнг Экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов ва шаҳар прокуратураси ходимлари дарахтлар шикастланган ҳудудга борган.

Ушбу ҳолатга Бош прокуратура ҳам ўз муносабатини билдирди

Унга кўра, Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида дарахтларга зарар етказилганлиги ҳолати Бош прокуратура томонидан текширилаётгани ва натижаси ҳақида хабар қилиниши айтилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1