АсосийJamiyat

Бугундан Ўзбекистондаги ОТМларга кириш учун тест синовлари бошланди

'Бугундан Ўзбекистондаги ОТМларга кириш учун тест синовлари бошланди'ning rasmi

Бугун, 8 августдан 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бошланди.

Тест синовлари 8 августдан 20 августга қадар икки сменада:

1-смена — 07:00 дан 10:00 га қадар;

2-смена — 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.

Бунда абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга тест синови бошланишидан камида 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари ҳамда

1-сменада 06:30 га қадар;

2-сменада 18:30 га қадар текширувлардан ўтган ҳолда ўз жойига жойлашган бўлишлари лозим.

Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

Тест синовлари тўлиқ видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда ўтказилади ва абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари test2022.uz сайти ва “Viasat Explore” телеканали орқали тест синовларини онлайн кузатиб боришлари мумкин бўлади.

Маълумот учун: Тест синовлари бўлиб ўтадиган майдон ва ҳиёбонлар рўйхати

    Бошқа янгиликлар