АсосийJamiyat

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси эълон қилинди

'Академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси эълон қилинди'ning rasmi

Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди. 

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълумот бермоқда.

Қайд этилишича, кириш тест синовлари 2022 йил 22 август куни Давлат тест маркази томонидан махсус белгиланган ҳудудларда бир сменада ўтказилади. 

Тест синовлари соат 8:00да бошланади. 

"Имтиҳонларни ўтказиш ҳудуди ва имтиҳонга кириш рухсатномасини олиш бўйича қўшимча маълумот берилади",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар