Лондон марказида номаълум эркак йўоловчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Оқибатда бир аёл вафот этган, 6 киши тан жароҳати олган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Воқеа Лондоннинг Блумсбери туманидаги Рассел-сквер майдонида маҳаллий вақт билан соат 10.00 да рўй берган. Оғир тан жароҳати олган аёлга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, вафот этган. Жиноятчи қўлга олинган, полициячилар уни ушлашда электрошокердан фойдаланган. Полициячилар буни теракт деб тахмин қилишмоқда.





