"Twitter" Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий аккаунтини ёпиб қўйди

ДУНЁ 10.08.2022, 18:45
"Twitter" Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий аккаунтини ёпиб қўйди

"Twitter" 5 августдан бошлаб Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг инглиз тилидаги расмий аккаунтини етти кунга тўсиб қўйди. 

"Бу “Россиянинг оғзини ёпиш”га уринишдир". Бунга РФ Қуролли Кучлари  қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг Қўшма Штатларнинг ҳарбий биологик фаолияти тўғрисидаги брифингидан парчалар эълон қилингани сабаб бўлди”, - деди Захарова ўзининг Телеграм-каналида.

Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, бундай кескин реакцияга АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг янги коронавируснинг пайдо бўлишида иштирок этиши эҳтимоли ҳақидаги Мудофаа вазирлигининг иқтибосли пости сабаб бўлган. 

Захарованинг таъкидлашича, Россия Федерациясига нисбатан бундай санкциялар биринчи марта қўлланилмоқда. Буларнинг барчаси ғарб сиёсатчилари, экспертлари ва Украина троллари ва ботларининг мисли кўрилмаган фаоллиги фонида содир бўлмоқда, дейди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+15.97° ҳаво очиқъ
Валюта курси
11010.45
USD 23.24
10878.32
EUR 151.51
186.54
RUB -2.81
1