АсосийJamiyat

Андижонда блогер ҳоким ёрдамчисидан видеосини интернетда тарқатмаслик эвазига 300 доллар талаб қилди (аудио)

'Андижонда блогер ҳоким ёрдамчисидан видеосини интернетда тарқатмаслик эвазига 300 доллар талаб қилди (аудио)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда дастлаб Избоскан туман ҳокими ёрдамчиси иш вақтида оёғини узатиб, фуқаро билан беписанд муносабатда бўлаётгани акс этган видео тарқалди. Шундан сўнг ҳоким ёрдамчиси эса блогер видеони тарқатмаслик учун ундан 300 доллар пул сўрагани акс этган аудио тарқалди. 

Избоскан тумани ҳокими ёрдамчиси Ҳожимурод Умрзоқовнинг "Дарё"га айтишича,  блогер ундан бир неча маротаба пул сўраган. У эса ёрдам бериб келган. Сўнгги пайтларда эса блогерга молиявий кўмак беролмай қолган. 2022 йилнинг 6 июнь куни ҳам халқаро блогерлар кунига бирор нарса қилиб беришини сўраганида, ҳеч нарса қилиб беролмаслигини билдирган.

Избоскан туман ҳокими ёрдамчиси иш вақтида оёғини узатиб ўтирганини тан олган. Унинг айтишича, блогер бу видеони тарқатиб, уни ишдан олдириш билан қўрқитган ва ниятига етган. Ушбу видео ижтимоий тармоқларга тарқалгач, ҳоким ёрдамчиси лавозимидан озод этилган.

Блогер Муҳаммадюсуф Йўлдошев эса ўша куни ҳақиқатан ҳам "Менга 300 доллар бер. Сенинг видеоингни чиқармайман", деган таклифни билдирганини тан олган, аммо бу гаплари киноя-ҳазиломуз тарзда гапирганини айтган.

Избоскан тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирган. Муносабатда ҳоким ёрдамчиси лавозимидан озод этилган, қолган ходимлар эса тартибга чақирилгани маълум қилинган.

 

    Бошқа янгиликлар