1

Ирландия полицияси томондан номаълум учар жисм қўлга олинди

ДУНЁ 05.08.2016, 10:03
Ирландия полицияси томондан номаълум учар жисм қўлга олинди

Ирландия полицияси номаълум учар жисмнинг кетидан қувди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Ирландиянинг Гори шаҳри кўчаларидан бирида  номаълум учар ликопча пайдо бўлди. Полиция номаълум учар жисм фуқаролар ҳаётига хавф туғдириши мумкинлигини ҳисобга олиб, уни қувишга тушди. Бир соат давом этган қувишдан кейин, полициячилар учар ликопчани тўхтатишга муваффақ бўлишди. Суруштирувлар натижасида учар ликопчани маҳаллий рассомлардан бири бошқараётганлиги аниқ бўлди. У учар жисмни тематик фестиваль учун тайёрлаб, фестиваль ўтказилаётган жойга йўл олган экан. Текшириш жараёнида учар ликопча аҳоли учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслиги аниқланди. Аммо полициянинг номаълум учар жисмни қуваётгани акс этган видео лавҳа бир лаҳзада ижтимоий тармоқда машҳур бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1