1

Қашқадарёда икки қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал юзага келди (видео)

ЖАМИЯТ 14.08.2022, 16:12
Қашқадарёда икки қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал юзага келди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Деҳқонобод туманидаги икки қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал юзага келгани, бунга каврак сабаб бўлгани ҳақидаги видео тарқалди. 

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, вазият шу йилнинг 10 август куни "Тарқопчуғай" МФЙ га қарашли Бўзтепа қишлоғига ёндош Себатли ҳудудида рўй берган. 

"Ушбу жанжал каврак ширасини йиғиш истагида бўлган шахслар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар туфайли келиб чиққан",-дейди бошқарма.

Қайд этилишича, мазкур масала юзасидан айни пайтда Экология қўмитаси, вилоят Экология бошқармаси ва туман бўлими, туман ҳокимлиги, туман прокуратура, адлия, туман ИИБ, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман меҳнат ва бандлик бўлими, кадастр палатасининг туман филиали масъуллари иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. 

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилиши айтилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1