1

Қирғизистонда Россияга қарши кўтарилган исённинг 100 йиллиги муносабати билан автопойга ўтказилди

ДУНЁ 05.08.2016, 15:43
Қирғизистонда Россияга қарши кўтарилган исённинг 100 йиллиги муносабати билан автопойга ўтказилди

Қирғизистонда мамлакат президенти Алмазбек Атамбаевнинг қўллаб-қувватлаши натижасида Россияга қарши кўтарилган исённинг 100 йиллигига бағишланган автопойгага старт берилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Автомобиллар колоннаси Чуй ва Иссиқкўл вилоятлари бўйлаб йўлга тушди ва йўлда турли хотира тадбирлари ўтказилди.

“Бу йил илк маротаба 1916 йил воқеаларига бағишланган тадбир давлат миқёсида кенг нишонланмоқда. Давлат ташкилотларига “Омур кочу — 100” (“Умр карвони — 100”) автопойгасини юқори даражада ўтказиш учун турли кўрсатма ва топшириқлар берилди”, деди Алмазбек Атамбаев автопойга иштирокчиларига.

Мамлакат раҳбари автопойга иштирокчиларига аждодлар хотираси олдида масъулиятли вазифани аъло даражада уддалашлари лозимлигини таъкидлади.

Июль ойида Қирғизистонда 1916 йил воқеаларига бағишлаб ёзилган мусиқа асарлари танлови ўтказилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1