АсосийJamiyat

"15 сентябрга қадар ариза билан мурожаат қилишлари керак"

'"15 сентябрга қадар ариза билан мурожаат қилишлари керак"'ning rasmi

Магистрант хотин-қизлар контрактини тўлаб бериш тартиби эълон қилинди.

Жорий йилнинг 7 мартида президент фармони асосида, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини давлат бюджетидан қопланиши белгиланганди.

Мазкур жараённи амалга татбиқ этиш тартибини белгиловчи ҳукумат қарори қабул қилинди.

Молия вазирлиги буни маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, қарор билан давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган ва ўқиётган хотин-қизларга базавий тўлов-контракт (стипендиясиз) суммалари миқдорида тўлиқ тўлаб берилади.

Талабгорлардан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини Давлат буджетидан қоплаб бериш юзасидан ўзлари таълим оладиган олий таълим муассасасининг ректори (филиал директори) номига ўқув йилининг 15 сентябрига қадар ариза билан мурожаат этиш талаб этилади.

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичи учун тўлов – контракт суммалари коплаб бериш тўғрисидаги аризалар 15 сентябрдан кейин кўриб чиқилмайди ва тўлов – контракт суммалари қоплаб берилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тартиб давлат олий таълим даргоҳлари билан бирга қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:

  • Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси;
  • Бош прокуратура Академияси;
  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби;
  • Банк-молия академияси.

Маълумот учун, ушбу тартиб нодавлат олий таълим муассасалари ва хорижий олий талим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиалларида магистратура босқичида таҳсил олаётган талаба хотин – қизларга нисбатан тадбиқ этилмайди.

    Бошқа янгиликлар