"Тадбиркорлик субъектларининг айланмаси 650 трлн. сўмдан ошди" — ДСҚ

ЖАМИЯТ 15.08.2022, 23:46
"Тадбиркорлик субъектларининг айланмаси 650 трлн. сўмдан ошди" — ДСҚ

2022 йилнинг биринчи ярмида 336 408 та тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларига кўра, 650,4 трлн сўмлик маҳсулот ва хизматлар айланмаси амалга оширилган.

Жами товар айланмасининг чорак қисмидан кўпроғи – 168,3 трлн сўм (25,9%) —  савдо соҳасида фаолият юритувчи 132 603 та субект томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда Давлат Солиқ Қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, товар айланмасининг қолган қисми қуйидаги йўналишлар бўйича тақсимланди:

  • қурилиш - 50 трлн сўм (7,7%);
  • ташиш ва сақлаш – 30,4 трлн сўм (4,7%);
  •  қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 21,7 трлн сўм (3,3%);
  • ахборот ва алоқа – 11 трлн сўм (1,7%);
  • яшаш ва овқатланиш хизматлари – 5,4 триллион сўм (0,8%);
  • соғлиқни сақлаш – 2,5 трлн сўм (0,4%);
  • бошқа тармоқлар – 76,6 трлн сўм (11,8%).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1